Ўзбекистон делегацияси «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этди

2020 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Сеул шаҳрида бўлиб ўтган «Корея Республикаси — Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида мамлакатларнинг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлашнинг устувор йўналишларини ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорликка асосланган адолатли глобал тизимни шакллантириш орқали коронавирус инфекциясига қарши биргаликдаги курашни, даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда янги эпидемиологик-санитар стандартлар ва қоидаларни жорий этиш бўйича ахборот алмашишни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этди. Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва иқтисодиётнинг ишлаши ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг муҳимлиги таъкидланди.
Форум қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш борасидаги ташаббусининг концептуал аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари давлат идоралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари эътибори иқлим ўзгаришининг Марказий Осиё минтақаси барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётганига ҳам қаратилди. Шу нуқтаи назардан Орол денгизи қуришининг экологик оқибатлари, Оролбўйи аҳолисига халқаро ҳамжамият томонидан кўмак кўрсатилишининг механизмлари таҳлил қилинди.
Форум якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг