Ўзбекистон делегацияси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош конференциясида иштирок этди

23:00 27 Сентябр 2022 Жамият
505 0

26 сентябрь душанба куни, Венада ХАЭА йиллик Бош конференциясининг 66-сессияси иш бошлади. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу тадбирда 175 та ХАЭА иштирокчи-давлатлари қаторида Ўзбекистон ҳам иштирок этди.

Мамлакатимиз делегацияси «Ўзатом» агентлиги, фанлар академияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан таркиб топган.

Бош конференция доирасида умумий музокаралар ўтказилади ва унда делегация раҳбарлари ўзларининг дастурий чиқишлари билан иштирок этдилар.

ХАЭА бош конференциясининг 66-сессиясида Ўзбекистон делегацияси ХАЭА раҳбарлари, бошқа мамлакатлар вакиллари ва атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш масаласида масъул бўлган компаниялар билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер