Ўзбекистон делегацияси Глобал сайёҳлик форумида иштирок этди

01:13 07 Сентябр 2022 Сиёсат
413 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 6 сентябрь куни Брюссел шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси «Европа етакчилари саммити-2022» Глобал сайёҳлик форумида иштирок этди.

Бутунжаҳон сайёҳлик форуми институти томонидан ташкил этилган тадбирда мазкур Институт бош котиби Толиб Рифоий ва президенти Булут Багчи, Европа парламенти депутатлари, дунёнинг етакчи сиёсатчилари, туризм соҳаси, авиация органлари ва транспорт компаниялари вакиллари иштирок этди.

Форум давомида туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро миқёсда мамлакатлар имижини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, чет элда миллий сайёҳлик брендини ривожлантириш мақсадида илғор билим ва кўникмаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси «Инвестициялар, ўзаро боғлиқлик ва меҳмондўстлик» мавзусида маъруза билан сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири бўлган туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистон маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган лавҳалар намойиш этилди.

Форум иштирокчилари Ўзбекистонда туризм жабҳасини ривожлантириш, мамлакатнинг бу борадаги салоҳиятини ошириш, уни жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳоладилар.

Тадбир иштирокчилари 2023 йилда Хива ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» туризм форуми ҳамда Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига таклиф этилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер