Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ўтказилаётган халқаро анжуманда қатнашмоқда

20:15 28 Октябр 2021 Жамият
933 0

Фото: Халқ сўзи

Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар ўқитувчилари ва таълим ходимларининг VI съездида мамлакатимиз вакиллари ҳам иштирок этди.

Таълим соҳасида давлатлараро дастурлар ва ҳамкорлик режаларини тасдиқлаш, илмий-педагогик ходимлар ўртасида ўзаро алмашинув ишларини кенгайтириш мақсадлари кўзда тутилган ушбу анжуман иштирокчиларидан бири бўлган, Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш ҳудудий маркази директори Умарали Қодиров қуйидагиларни маълум қилди:

- Анжуманда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини мустаҳкамлаш, педагогларни рағбатлантириш, миллий таълим тизими ютуқларини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, имконияти чекланган болалар учун қулай ва сифатли таълим усулларини аниқлаш, ўзаро ҳамкорлик механизмлари, адабий алоқаларга доир тажриба алмашиш майдони яратилгани мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон делегациянинг Тожикистон Республикасига сафари давомида икки давлат ўртасидаги таълим тизими интеграциясини яна кенгайтириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳам белгилаб олинди.

Илҳом РАҲМАТОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?