Ўзбекистон чегарасида қарийб 9 миллиард сўмлик ноқонуний товарлар олиб кирилиши тўхтатилди

10:13 07 Декабрь 2021 Жамият
454 0

Андижон вилояти ҳудудида божхона назоратидан ўтмаган ва бож тўланмаган товарларни олиб ўтишга уриниш ҳолатлари кузатилди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, «Дўстлик» чегара божхона постида хориждан кириб келган «МАН» русумли юк автомашинасини кўздан кечириш чоғида божхона назоратидан яшириб қўйилган енгил саноат товарлари ва маиший техника воситалари аниқланган. Жами 8 миллион 665 миллион 480 минг сўмлик 48 номдаги турли хил товарлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, божхона органлари томонидан аниқланган жиноят ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?