Ўзбекистон — Британия: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

17:33 23 Октябр 2021 Сиёсат
320 0

2021 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган Буюк Британия парламенти юқори палатаси аъзоси Питер Лилли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сайлов кампаниясининг барча босқичлари тўлиқ ёритилаётгани, сайловда Президентликка номзодлар ўртасида рақобат борлиги, телеканалларда улар иштирокидаги дебатларни кузатиш мумкинлиги таъкидланди.

П. Лилли Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча соҳаларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Учрашув давомида парламентлараро алоқалар Ўзбекистон — Британия муносабатларининг муҳим йўналиши экани таъкидланди. Британия томони бу йўналишда мулоқотни чуқурлаштириш, шу жумладан, парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?