Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум бўлди. Айрим маҳсулотлар қимматлашди

11:50 07 Январь 2023 Жамият
427 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

5 январь ҳолатига кўра:

— суякли мол гўшти (1 кг) 49 500—80 000 сўм;

— қўй гўшти (1 кг) 54 000—91 000 сўм;

— картошка (1 кг) 3300—6000 сўм;

— пиёз (1 кг) 3000—6000 сўм;

— сабзи (1 кг) 2000—5 000 сўм;

— тухум (10 дона) 11 000—18 000 сўм;

— гуруч (1 кг) 6000—27 000 сўм;

— ўсимлик ёғи (1 л) 16 000—30 000 сўм;

— шакар (1 кг) 11 000—14 000 сўм.

Ўтган ҳафтадаги нархлар билан солиштирганда, мол гўшти, картошка, тухум қимматлаб, қўй гўшти нархи арзонлаганини кўриш мумкин.

Юқорида кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган бўлиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер