Ўзбекистон бўйлаб “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

01:20 26 Июнь 2023 Спорт
1619 0

Фото: «Халқ сўзи»

25 июнь, якшанба куни бутун Республика миқёсида 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ҳамда 30 июнь Ёшлар кунига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрини қамраб олган, “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз” шиори остидаги ушбу тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур оммавий югуриш мусобақасида Республикамиз бўйича жами 60 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди. Улар орасида 17 мингга яқин талаба, шунингдек, ҳарбий ўқув юртларининг курсант ва битирувчиларидан иборат “Ватан Қалқони” ҳарбий-ватанпарварлик гуруҳи ҳам бор.

Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус шаҳарларида 1 миля (1609 метр) ва 3 км; Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Урганч ва Ғузор шаҳарларида 3 км масофада баҳслар бўлиб ўтди. “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдонда старт олган Тошкент шаҳридаги баҳслар эса 1 миля, 3 км ва 10 км масофаларда ташкил этилди.

Бу йилги “Янги нафас” ўз чегараларини кенгайтирди ва қўшни республикаларнинг Енгил атлетика федерациялари кўмагида югуриш мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 нафарга яқин ёш спортчилар ва югуриш ҳаваскорлари қўшилиш имкониятига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер