Ўзбекистон биринчи маротаба Венеция архитектура биенналесида «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» лойиҳаси билан қатнашади

Ўзбекистон биринчи маротаба Венеция архитектура биенналесида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
«Янги Ўзбекистон» портали хабарига кўра, 2021 йил 22 майдан 21 ноябрга қадар Венецияда архитектура ва санъат оламида кенг кўламли тадбир — XVII халқаро меъморчилик биенналеси бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон ўзининг «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» деб номланган миллий лойиҳасини тақдим этади.
Миллий павильонимиз биенналенинг асосий жойлари — «Arsenal» ва «Giardini» чорраҳасида, мезбон Италия павильони билан ёнма-ён жойлашади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ушбу лойиҳани тайёрлашга Сюрихдаги Швейцария олий техник мактабини жалб этди. Мазкур мактаб профессорлари Эммануэл Крист ва Кристоф Гантенбеин кўргазманинг куратори сифатида иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг