Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро ҳамкорлик ривожланмоқда

18:44 01 Май 2023 Сиёсат
695 0

Жорий йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгашининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Рачков билан учрашди.

Учрашувда парламент аъзолари, икки мамлакат дипломатик идоралари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон-Беларусь муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилиб, парламентлараро муносабатларни, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат парламентлари палаталари раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари орқали алоқаларни давом эттиришга ҳамда икки мамлакат фуқаролари манфаатлари йўлида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида парламентнинг тегишли қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер