Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланиб бўлди

23:29 12 Август 2021 Жамият
458 0

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг 94,7 фоизи — 1-босқичда, 91,6 фоизи — 2-босқичда, 61,1 фоизи эса 3-босқичда эмланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 (хитой-ўзбек), шунингдек, «Спутник V» ва Модерна вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Август ойидан бошлаб Қуролли Кучларининг бошқа ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилган.

Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган. Тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?