Ўзбекистон АҚШ билан ҳарбий базаларини таъминлаш бўйича музокаралардан бош тортди

11:10 06 Октябр 2021 Сиёсат
712 0

Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг баёнотига кўра, Ўзбекистон АҚШ билан НАТОнинг Афғонистондаги операцияси техникаси ва кучларини жойлаштириш учун ўз ҳарбий базаларини тақдим этиш бўйича музокаралардан бош тортди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати бундай мулоқотни ўтказа олмайди, чунки қонунчилик бунга рухсат бермайди. Шу билан бирга, Вашингтон вакиллари тегишли мурожаат билан Тошкентга мурожаат қилгани ёки қилмагани хабар қилинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?