Ўзбекистон аҳолисининг 16,1 миллион нафардан ортиғи тўлиқ вакцина курсини олди

12:03 30 Июль 2022 Жамият
702 0

Хабарингиз бор, юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 2021 йил 1 апрелдан бошланган эди.

Илк ойларда иккита вакцина тури — ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZenecaдан фойдаланилган бўлса, кейинчалик вакциналар тури 7 тага етди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон пандемия шароитида вакцинага бўлган ички эҳтиёжни тўла таъминлашни уддалай олди.

Ўтган 16 ойлик эмлаш жараёнини таҳлил қилсак, шу кунга қадар жами 62,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

Юртимиз аҳолисининг 16,1 миллион нафардан зиёди тўлиқ вакцина курсини олди.

Тўлиқ эмланганларнинг 14,2 миллион нафари коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозасини ҳам қабул қилиб, аҳоли орасида СOVID-19га қарши оммавий иммунитетни шакллантириш жараёнига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон аҳолиси орасидаги эмланувчи қатламнинг 96.9 фоизи биринчи доза билан, 75,3 фоизи тўлиқ вакцинация курси билан қамраб олинди.

Июль ойи якунларига кўра, ҳудудлар кесимида қўлланилган вакциналар Самарқанд вилоятида 7 миллион, Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятларида 6 миллион, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида 5 миллион дозадан ошганини кўриш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер