Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда коронавирусга қарши оммавий эмланади

16:58 18 Январь 2021 Жамият
705 0

Ўзбекистонда 2021 йил давомида аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишлари ташкил этилади. Бунда республика аҳолиси ўртасида коронавирусга қарши профилактик эмлашларни ўтказиш, бу бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Бу ҳақда умумхалқ муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мазкур вазифага масъул тузилмалар этиб белгиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?