Ўзбекистон 6 ойда хориждан қанча мобил телефон импорт қилгани маълум қилинди

14:35 26 Август 2021 Иқтисодиёт
325 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 млн. дона мобил телефонлар импорт қилган.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,0 млн. донага ошган.

Ўзбекистон 11 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 896,4 минг дона;

Вьетнам – 257,5 минг дона;

БАА – 148,8 минг дона;

Ҳиндистон – 48,6 минг дона;

Қозоғистон – 45,0 минг дона;

Россия – 967 дона;

Корея – 700 дона.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?