Ўзбекистон 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг чемпиони бўлди

14:32 09 Август 2022 Спорт
969 0

Фото: Ўзбекистон Шахмат федератсияси

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди. Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

Нодир Ёқуббоев Ёрден ван Фореэст билан, Нодир Абдусатторов Гири Аниш билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этди. Жаҳонгир Воҳидов эса ғалаба қозониб, Ўзбекистонга сўнгги турда ҳам ғалаба келтирди. Умумий ҳисоб — 2,5:1,5.

Яна бир қувонарли хабар, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?