Ўзбекистон 42,9 миллион долларлик мош экспорт қилди

14:47 21 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
317 0

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 млн. 932 минг АҚШ доллари қийматидаги 48 422 тоннадан ортиқ мош экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 14 823 тонна кўп мош экспорт қилинган бўлиб 44 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган мош натижасида юртимизга валюта тушумлари эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,8 миллион долларга кўпайиб, 78 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, мошнинг 46 фоизи Хитойга, 32 фоизи Покистонга ва 8 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда мошнинг экспорти Нидерландияга 18 баробарга, Германияга 14 баробарга ва Тожикистонга 11 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Бельгия, Қатар, Тайван, Озарбайжон, Австралия ва Кореяга мош экспорти йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?