Ўзбекистон 40 та давлатга қарийб 35 минг тонна узум экспорт қилди

20:14 06 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
457 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 40 та хорижий давлатга қиймати 33,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 35 минг тонна узум экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 7,4 минг тоннага камайган.

Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:

Россия – 8,6 минг тонна

Қозоғистон – 7,7 минг тонна

Хитой – 4,9 минг тонна

Қирғиз Р. – 3,0 минг тонна

Туркия – 2,1 минг тонна

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида энг кўп узум экспорт қилган ҳудудлар:

Самарқанд вилояти – 12,1 минг тонна

Фарғона вилояти – 7,7 минг тонна

Тошкент вилояти – 3,6 минг тонна

Наманган вилояти – 2,1 минг тонна

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?