Ўзбекистон 2023 йилда дунёдаги иккинчи йирик олтин сотувчисига айланди

13:39 06 Февраль 2024 Иқтисодиёт
529 0

Ўтган йил охирида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Жаҳон олтин кенгаши (“World Gold Council”).

Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этди.

2023 йилда Хитой қарийб 230 тонна билан қимматбаҳо металлнинг асосий харидорига айланди. Ундан кейинги ўринларда сезиларли кечикиш билан Полша, Сингапур, Ливия ва Чехия турибди.

Декабрь ойида жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 28 тоннага ошди, бу қимматбаҳо металларни сотиб олиш тренди давом этаётганини англатади. Олтиннинг асосий харидори 18 тонна билан Туркия бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринларда эса 9 тонна олтин билан Ўзбекистон ва Хитой жойлашди.

Ўтган йил охирида энг йирик олтин сотувчилари Қозоғистон (10 тонна) ва Қирғизистон (2 тонна) бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?