Ўзбекистондаги 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичлар яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган — Сенат

14:04 29 Май 2021 Жамият
576 0

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маълум қилинди.

Қайд этилишича, республика автомобиль йўлларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, бугунги кунда 15 мингга яқин кўприк мавжуд бўлиб, шундан 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичларнинг эксплуатацион ҳолати яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Бундан ташқари, автомобиль йўлларида жойлашган ва эгаси аниқланмаган кўприкларни сақловчиларга топшириш ишлари амалга оширилиши ўрганилганида 3477 дона кўприк ўз эгаларига берилмагани аниқланди.

Ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва яроқсиз ҳолга келган кўприклар эса фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?