Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳалар учун 4,4 млрд ажратилади

Ўзбек тилининг жамиятдаги ва халқаро миқёсдаги мавқейи ҳамда нуфузини ошириш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида давлат тилининг тўлақонли жорий этилиши бўйича мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан танловлар эълон қилинган бўлиб, ҳозирги кунда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети олимлари томонидан қатор лойиҳалар бажарилмоқда. Бу “Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш», «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш», «Ўзбек тилидаги матнли ахборотларни таҳлил қилиш ва таснифлаш дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш», «Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мультимедиа маҳсулотларини яратиш», «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» лойиҳаларидир.
Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш, ўзбек тили ва адабиёти бўйича бажариладиган илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ходимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси сифатида умумий қиймати 4,4 млрд сўм бўлган тематик мавзулар шакллантирилди.
Танловга вазирлик ва идоралар, ҳукумат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасаларидан жами 28 та илмий лойиҳалар тақдим этилди.
Дастлабки техник экспертиза натижаларига кўра илмий аҳамияти юқори, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашга қаратилган 15 та илмий лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг