Ўзбек тили халқимизни бирлаштирган кучдир
Саид ДОНИШЕВ/«Халқ сўзи». Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги ва Ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбонида «Ўзбек тили халқимизни бирлаштирган кучдир» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.



Тадбирда Жиззах вилояти ҳамда шаҳар ҳокимлиги, корхона ва муассаса раҳбарлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар давлат тилига эҳтиром кўрсатишда Президентимиз алоҳида ўрнак бўлаётганини, 2020 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида, 2023 йилда 78-сессиясида, шунингдек, қатор нуфузли анжуманларда ўзбек тилида нутқ сўзлагани она тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилаётганини таъкидлашди. Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг пурмаъно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати хусусида тўхталиб ўтишди.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг