Ўзбек тили фани ўқитувчиси «МДҲнинг энг яхши ёш олими-2021» деб топилди

05:37 13 Май 2021 Жамият
559 0

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Файзулло Яхёев Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши ёш олими - 2021» Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Филология йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Файзулло Яхёев мактабда ўқувчиларга сабоқ бериш билан бир қаторда ЎзМУ 2-босқич магистранти.

ЎзМУ адабиётшунослик кафедраси мудири, Филология фанлари доктори, профессор, Ҳамидулла Болтабоев илмий раҳбарлигида «ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек навоийшунослиги масалалари (Тўхтасин Жалолов илмий мероси мисолида) мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ҳозирга қадар 100 дан ошиқ илмий-публицистик мақолалари, тезислари халқаро, республика миқёсидаги нашрларда эълон қилинган, тўпламларга киритилган. Республика Ёш олимлар кенгаши аъзоси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?