Ўзбек ўқитувчилари томонидан тайёрланган лойиҳа халқаро ERASMUS дастурида ғолиб бўлди

14:15 07 Ноябрь 2020 Жамият
256 0

Мазкур лойиҳа Венгриянинг Eötvös Loránd University билан ҳамкорликда «Ўзбек тили ва адабиётининг хориждаги тарғиби, Алишер Навоий асарларининг инглиз тилига таржималари масаласи» мавзусида олиб борилади.

Лойиҳа Erasmus+ International Credit Mobility Programm йўналиши асосида 2020-2023 йиллар (3 йил)да амалга оширилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, лойиҳада Европа университетларидаги «Марказий Осиёни ўрганиш (Central Asian Studies)" бўлимларида ўзбек тили ва адабиёти курсларини ташкил этиш, Алишер Навоий асарларини инглиз тилига таржима қилиш каби масалалар ҳам қамраб олинган.

Лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори  Зулхумор Мирзаева бўлиб, унинг таъкидлашича, барча саъй-ҳаракатлар ўзбек тили ва адабиётининг хориждаги тарғиботи, Навоий асарларининг инглиз тилига таржималари масаласига, Алишер Навоий ижодини жаҳон университетларида ўқитиш ва улар учун қўлланмалар яратишга бағишланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?