Ўзбек олимларининг китоби Германияда чоп этилди

15:54 16 Ноябрь 2021 Жамият
256 0

Фото: "Халқ сўзи"

Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) фаолияти мисолида Қизилқум минтақасини узоқ муддатли инновацион ривожлантириш стратегиясига бағишланган “Strategy of the long-term development of the Kyzylkum region” номли китоб Германияда нашр этилди.

НКМК бош директори, техника фанлари доктори, профессор Қ.Санақулов, техника фанлари доктори, профессор А.Қодиров муаллифлигидаги мазкур китоб инглиз ва рус тилларида нашр этилган бўлиб, унда корхона фаолияти негизида Қизилқум минтақасини узоқ муддатли инновацион ривожлантириш стратегиясининг концептуал асосларини ишлаб чиқиш, минтақанинг экологик, энергетика ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда истиқболларини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари келтирилган.

Шунингдек, ушбу китобда Қизилқум минтақасида ишга туширилаётган янги объектларни инобатга олган ҳолда инвестиция, маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация ҳамда минтақанинг таркибини табиий-саноат тизим сифатида шакллантириш масалалари таҳлил этилган.

Китоб йирик тузилмаларни тизимли таҳлил қилиш, ҳудудлар ва кончилик саноати мажмуаларини ривожлантириш билан шуғулланувчи олимлар, мутахассисларнинг кенг доираси, олий таълим муассасаларининг магистр ва докторантлари учун мўлжалланган.

Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?