Ўзбек-хитой вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланди

21:05 05 Август 2021 Жамият
510 0

5 август куни “Jurabek Labratories” МЧЖ қўшма корхонаси ва Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. Компаниялари ўртасида COVID-19га қарши рекомбинант вакцина ишлаб чиқариш бўйича Англашув меморандуми имзоланди.

Англашув меморандумини имзолаш маросими видеоконференсалоқа орқали ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазир ўринбосари Шахло Турдикулова, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси консули Чжан Кингдонг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шоҳруҳ Асланов, “Jurabek Labratories” МЧЖ қўшма корхонаси тижорат директори Даврон Абдуллаев, "Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd.» компанияси Директорлар кенгаши раиси Ли Ванжун ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Англашув меморандумини Jurabek Labratories” МЧЖ қўшма корхонаси тижорат директори Даврон Абдуллаев ҳамда Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. компанияси Директорлар кенгаши раиси Ли Ванжун имзолади.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири мазкур меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Хитой олимлари, вирусологлари томонидан амалга оширилган ҳамкорлик натижаси эканини таъкидлади. Томонлар ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши юртимиз аҳолисининг коронавирус инфекциясидан ҳимоялаш учун муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?