Ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг қайси штаммларига қарши таъсир қилади?

20:37 20 Июль 2021 Жамият
631 0

Вакцина коронавируснинг қайси штаммларига қарши таъсир қилади? Ушбу саволга Инновацион ривожланиш вазирлиги жавоб берди.

"Cell Research (CR) халқаро илмий журналида “SARS-CoV-2 вируси мавжуд вариантларининг инактивланган ва RBD-суббирлик вакциналарига гуморал иммун жавоби» (“Humoral immune response to circulating SARS-CoV-2 variants elicited by inactivated and RBD-subunit vaccines”) номли мақола чоп этилди. мақолада COVID-19 билан касалланган беморлар, соғлом инсонлар ва мазкур икки вакциналар билан эмланган шахсларнинг қонидан олинган плазмаларнинг самарадорлиги «африканча» штаммга нисбатан текширилган. Инактивланган ва рекомбинант вакцина билан эмланганлар ва касалликка чалинган шахсларнинг плазмаси олиниб, ҳақиқий вирус ва псевдо вирусни нейтраллаш (зарарсизлантириш) in vitro тестлари ўтказилганда, рекомбинант ZF-UZ-VAC2001 вакцинасида ушбу мутант вариантни зарарсизлантириш хусусияти нисбатан юқори эканини тасдиқлаган. Шунингдек, мақолада D614G мутант варианти (ушбу вариант айни дамда бутун дунёда тарқалган бўлиб, доминант вариант ҳисобланади) назорат сифатида олинган бўлиб, вакциналарнинг ушбу вариантни нейтраллаш кўрсаткичи тест вариантлариникидан ҳам баландроқ эканлигини кўришингиз мумкин.

Тадқиқотлар ZF2001 вакцинаси Covid-19 вирусининг айни вақтда дунёда тарқалган африканча (501Y.V2) ва британча (D614G) вариантларидан ҳимоя қила олишини тасдиқламоқда. Ҳозирда олимлар Ҳиндистондан тарқалган дельта-вариант устида ҳам тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Лаборатория текширувлари вакцинацияланган одам зардоби ҳам, ҳайвонлар зардоби ҳам дельта вариантга қарши ҳимояланганини намоён этган. Айни пайтда маълумотлар таснифланмоқда ва мақола яқин кунларда чоп этилиши кутилмоқда", дейилади ахборотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?