“Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улуши сотувга қўйилади

20:25 13 Январь 2021 Иқтисодиёт
501 0

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев 13 январь куни машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, тармоқда рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди. “Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ислоҳ қилиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди. Тармоқда иқтисодий самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича вазифалар белгинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?