Озарбайжоннинг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум. Тошкентга Саид Моллаи келади

09:10 20 Сентябр 2022 Спорт
842 0

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, дзюдо бўйича Озарбайжон терма жамоаси мураббийлар штаби 6 — 13 октябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун таркибни эълон қилишди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, эронлик дзюдочи, Олимпиада совриндори, жаҳон чемпиони Саид Моллаи Озарбайжон терма жамоаси таркибида Ўзбекистонга келади. 

Аввалига Эрон, кейин Мўғулистон шарафини ҳимоя қилган Моллаи энди Озарбайжон либосида мусобақаларда иштирок этяпти. У Мўғулистон учун Токио Олимпиадасида кумуш медални тақдим этган эди. Саид шу йил Озарбайжон сафида Будапешт «Катта Дубулға» ҳамда Загреб Гран-при турнирларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Терма жамоа таркиби: Карамат Гусейнов (60 кг), Орхан Сафаров, Яшар Наджафов (иккиси ҳам - 66 кг), Рустам Оруджев, Ҳидаят Гейдаров (иккиси ҳам - 73 кг), Саид Моллаи (81 кг), Мамедали Мехтиев (90 кг), Зелим Котсоев (100 кг), Ушанги Кокаури (+100 кг), Лейла Алиева (48 кг), Гултаж Мамедалиева (52 кг).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?