Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги старт олди

22:12 30 Июль 2023 Спорт
484 0

Бокуда старт олган шахмат бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Якуббоева қатнашяпти.

Нодирбек Абдусатторов юқори рейтинги сабабли тўғридан-тўғри 1/64 финалда иштирок этади.

Бугун Жавоҳир Синдоров (оқ) ҳамда Нодирбек Якуббоев (қора) 1-ўйинда ғалаба қозонган бўлса, Шамсиддин Воҳидов (оқ) ҳамда Нилуфар Якуббоева (қора) дуранг ўйнаган.

Эслатиб ўтиш жоизки, мусобақада юқори учта ўринни эгаллаган шахматчилар 2024 йилда ўтадиган Жаҳон шахмат тожи учун номзодлар турнирига йўлланмани қўлга киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?