Оториноларингология марказида клиник ординатура орқали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

10:13 02 Август 2023 Жамият
275 0

Президентимизнинг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг оториноларингология бўлимлари ушбу марказнинг ҳудудий филиаллари этиб ҳисобланиши белгиланган.

Муассаса ва унинг ҳудудий филиаллари тиббиёт йўналишидаги олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун клиник база сифатида фаолият юритади.

Шунингдек, мазкур ҳужжатга кўра:

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш тартиби ушбу марказ учун 2024 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этиш;

унга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб, оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат бериш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?