ОТМларда дарсларни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган - Штаб аъзоси
Нега юртимизда олий таълим муассаларида анъанавий ўқишга қайтиляпти? Олий таълим муассасалари бинолари ва автобусларда карантин қоидаларига амал қилинадими? Ушбу саволга CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди.
"Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳар бир муассаса пандемия шароитида ўқув хоналарда ва ётоқхоналарда санитар-эпидемиологик ҳолатини ўрганиб, камчиликларни аниқлаб ва бартараф этилгандан сўнг дарсларга иштирок этиш рухсати берилади.
Барча олий таълим муассаларда чора-тадбирлар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Аммо бу вазиятда институтлардаги профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади. Ўзида касалликнинг илк белгиларини сезган ҳолда ўз-ўзини яккалаш ва шифокорга мурожаат қилиши зарур. Жамоат транспортларида эса йўловчи ташишда кўрсатилган эпидемиологик қоидаларга амал қилиниши шарт ва тегишли назорат органлардан текширибборилади", дейди мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг