ОТМлар 6 сентябрдан офлайн ўқиш ҳақида эълонлар беришни бошлади

14:28 24 Август 2021 Жамият
694 0

Ижтимоий тармоқлар орқали Мустақиллик байрамидан сўнг ОТМларда ҳам ўқиш жараёни анъанавий шаклда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалаётган эди. Бироқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масала кўриб чиқилаётгани, бу борада тегишли қарорга келинмаганини маълум қилган эди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг маълум қилишича, университетда дарс жараёнлари 6 сентябрдан анъанавий тарзда бошланади. 

Унга кўра, дарс жараёнлари тўлиқ карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?