Ўтган ярим йилда Пенсия жамғармаси тизимида 3 292 ҳолатда 5 718,3 млн. сўмлик молиявий хатоликлар ва ортиқча пенсия тўловлари аниқланган

18:43 24 Август 2022 Жамият
507 0

Фото: Архив сурат

АОКАда ўтказилган брифингда Ички аудит ва молиявий назорат бўлими бошлиғи Дилшод Мирсаидов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ички аудит хизмати томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Хатоликлар қуйидаги йўналишларда йўл қўйилган:

— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларни хато шаклланиши натижасида 2 194 ҳолатда 3 510,3 млн.сўм;

— Давлат пенсия ва нафақаларининг нотўғри тайинланиши ва ҳисобланиши натижасида 913 ҳолатда 2 179,7 млн.сўм;

— Ҳудудларда бухгалтерия ҳисобини юритишда смета-штат ва бюджет интизомининг бузилиши натижасида 185 ҳолатда 28,2 млн.сўм.

Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг барчаси ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер