«Ўтган уч йилда қайта тикланувчи энергия учун ҳуқуқий база шакллантирилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди» — Шавкат Мирзиёев

17:50 22 Ноябрь 2021 Сиёсат
518 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қилинмоқда.

«Глазгода ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришни ташаббус қилди.

Ўтган уч йилда қайта тикланувчи энергия учун ҳуқуқий база шакллантирилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди. Натижада 3 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар ҳисобига 2,9 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошланди», — деди давлатимиз раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер