Ўтган ўқув йилида абитуриентлардан 896,4 млн. сўм ортиқча тўлов ундирилган

10:48 26 Май 2021 Сиёсат
398 0

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида айтиб ўтилди. 

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борган йиғилишда айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2018 — 2020 йилларда тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш учун жамғарма ҳисобидан 93,3 млрд сўм сарфланган. Шунга қарамай 2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 896,4 млн. сўм ортиқча тўлов ундирилган, 30 млрд. сўм маблағ тижорат банклари депозитларига электрон саралаш тизимисиз тўғридан-тўғри тузилган келишув асосида жойлаштирилган.

Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилмасдан 11,2 млрд. сўмлик харидлар амалга оширилган.

Жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан 26 та туман (шаҳар) аҳоли бандлиги марказларига ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг 2020 йил учун харажатлар сметасига нисбатан жами 259,5 млн сўм маблағ ортиқча сарфланган.

Бандлик марказлари томонидан амалда ишсиз деб эътироф этилмаган ва ҳақиқатда иш билан банд бўлган фуқароларга 93 млн. сўм жамғарма маблағи ноқонуний берилган. Охирги 2 йилда жамғарманинг 10 млрд. сўмдан ортиқ маблағи ноқонуний сарфланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?