Ўтган йили экспортда қайси ҳудудлар етакчи бўлгани айтилди

14:05 12 Март 2026 Иқтисодиёт
348 0

2025 йилда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йилги экспорт ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич, Тошкент шаҳрида қайд этилиб, пойтахтда йил давомда 6,6 млрд долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. Ундан кейинги ўринда 2,2 млрд долларлик кўрсаткич билан Тошкент вилояти иккинчи, 1,4 млрд долларлик экспорт кўрсаткичи билан Навоий вилояти учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, 2025 йил давомида Андижон вилоятида 1,3 млрд доллар, Самарқанд вилоятида 1,2 млрд доллар, Фарғона вилоятида 1,1 млрд доллар, Наманган вилоятида 722,6 млн доллар, Қашқадарё вилоятида 513,5 млн доллар, Сурхондарё вилоятида 507,5 млн доллар, Хоразм вилоятида 435,7 млн доллар, Қорақалпоғистон Республикасида 435,2 млн доллар, Бухоро вилоятида 414 млн доллар, Сирдарё вилоятида 283,1 млн доллар ҳамда Жиззах вилоятида 272,3 млн доллар қийматга эга маҳсулотлар экспортга чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер