Ўтган икки ойда 1515 та ҳолатда 242,0 гектар ер участкалари ўзбошимчалик билан эгалланган

15:35 07 Март 2023 Жамият
419 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди.

Кадастр агентлигининг ер назорати йўналишида 2023 йилнинг 1 март ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Республика бўйича 1 515 та ҳолатда 242,0 гектар ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланди.

Шундан, 1 473 та ёки 235,7 гектар ер қонун бузилишини содир этган шахсларга ёзма кўрсатмалар юборилиди ва 398 та (41,6 гектар) содир этилган ер қонун бузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан судларга 134 та даъво аризалари киритилди.

Ерга оид қонун бузилиши ҳолатларида жиноят аломатлари кузатилган 65 та иш ҳужжатлари ўрнатилган тартибда прокуратура органларига юборилди.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 18 та ҳолат аниқланди.

Мақсадсиз фойдаланилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан ҳокимликларга 16 та ҳолатда тақдимномалар ҳамда 2 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 60-соддасига кўра:

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, мансабдор шахсларга эса — 50 баравари миқдорида;

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, мансабдор шахсларга эса 300 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юқорида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер