Ўтган 8 ойда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси бўйича ўтказилган 2664 та текширувда 15 615 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган

17:25 21 Сентябр 2022 Жамият
326 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Толибжон Умаров маълум қилди.

Бунда қонунга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиш ҳамда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида 17 449 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5,7 млрд. сўмлик етказилган зарар ихтиёрий қопланган, судларга қиймати 53,1 млрд. сўмлик даъво аризалари киритилган.

Таҳлиллар асосида ўрганилганида, никоҳдан ажратиш ҳақидаги 18 та ва фарзандликка олиш тўғрисидаги 13 та, жами 31 та ҳал қилув қарорлари қалбакилаштирилганлиги ҳолати бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Шунингдек, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ прокуратура органлари томонидан 77 нафар болага ихтиёрий равишда оталикни белгиланиши ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олиб берилиши таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер