Ўзбекистон U-20 футболчиси ОФКнинг «Келажак юлдузи» номинациясида ғолиб бўлди

16:15 24 Март 2023 Спорт
865 0

Фото: ОФК

Осиё футбол конфедерацияси U-20 Осиё кубоги иштирокчилари орасидан 4 футболчини танлаб, ижтимоий тармоқда «Келажак юлдузи» номинацияси бўйича сўровнома ўтказди.

Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси посбони, турнирнинг энг яхши дарвозабони Отабек Боймуродов ғолиб деб топилди.  

Отабек сўровномада Али Жассим (Ироқ), Наоми Кумата (Япония) ва Ким Ёнг Ҳакни (Жанубий Корея) ортда қолдирди.  
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер