От спорти: ватандошимиз «Maxsima Masters Eurasia league» мусобақасида олтин медални қўлга киритди
Россия Федерациясининг Москва вилоятида ўтаётган конкур бўйича «Maxsima Masters Eurasia league» мусобақасининг яна бир куни якунига етди.
Қувонарлиси, ушбу кун беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида Нуржан Туякбаев энг яхши натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Яна бир аҳамиятли томони, Кичик доира йўналишида кечган жамоавий баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Беллашувларда қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди: Нуржан Туякбаев, Иброҳим Йўлдошев, Бекзод Рўзмуҳаммедов, Хуршидбек Алимжонов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг