От спорти: Муҳаммаддиёр Раимжонов Польшада ўтган халқаро мусобақада бронза медалига сазовор бўлди

11:27 11 Сентябр 2023 Спорт
551 0

От спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳаммаддиёр Раимжонов Полшада ўтган халқаро мусобақада бронза медалига сазовор бўлди.

Аҳамиятлиси, ушбу натижага ҳамюртимиз Гаевники-Колёня шаҳарчасида ўтган конкур турнирида эришди.

Чавандозимиз 125 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида учинчи кўрсаткични қайд этди. Беллашувлар давомида Раимжоновга «Виола» лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?