От спорти: Чехияда старт олган халқаро мусобақада юртдошимиз Бекзод Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехияда старт олган CSOI 4* таснифидаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.
Аҳамиятлиси, ҳамюртларимиз илк куннинг ўзидаёқ шоҳсупага кўтарилишди.
140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз Бекзод Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди.
Юртдошимиз белгиланган тўсиқлардан ошиб ўтиш учун 68.18 сония сарфлади. Беллашув давомида спортчимизга «Santos Hippica» лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.
CSOI 4* Gold Tour, 140 см:
Олтин: Линда Портичова (Чехия, «Lara» лақабли тулпорда)
Кумуш: Габор Сзабо (Венгрия, «H-Secret By Boris»)
Бронза: Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, «Santos Hippica»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг