Остона шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20-юбилей йиғилиши бўлиб ўтди

19:18 23 Сентябр 2022 Сиёсат
657 0

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20-юбилей йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош прокуратураси делегациялари, шунингдек, онлайн тарзда Хитой, Ҳиндистон ва Покистон Бош прокурорлари иштирок этишди.

Йиғилишнинг тантанали очилишида Қозоғистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Г.Нурдаулетов Қозоғистон Президентининг табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин кириш сўзи билан иштирок этиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, замонавий чақириқ ва таҳдидларга жавоб беришда назорат органлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтариш бўйича прокуратура органларининг вазифалари ҳамда бу борадаги ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро комиссияси фаолияти бўйича маъруза қилди.

Муҳокамалар доирасида Бош прокурорлар трансмиллий иқтисодий жиноятларга қарши самарали курашиш мақсадида ШҲТга аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва уларни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлашди.

Тадбир якунлари бўйича Бош прокуратура органлари раҳбарлари томонидан чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтариш, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва илғор тажриба алмашиш бўйича устувор вазифалар белгиланган йиғилиш баёномаси имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер