Ўсмирлар қандай қилиб руҳий саломатлигини коронавирусдан сақлаши мумкин? Тажрибали психолог Лиза Дамор тавсиялари

22:27 08 Апрель 2020 Жамият
1450 0

Иллюстратив фото

Ўсмирлик даври инсон камолотидаги энг қийин давр ҳисобланади. Бу пайтда бола ўта таъсирчан, тушкунликка тушишга мойил бўлади. Коронавирус сабаб мактабларнинг ёпилиши ва бекор қилинган тадбирлар туфайли аксарият ёшлар кўп вақтини дўстлар билан суҳбатлашиш, дарсларда қатнашиш имкониятидан маълум қадар махрум бўлдилар. COVID-19 вирусининг пайдо бўлиши сабаб ҳаётдаги кескин ўзгаришларга дуч келаётган ўсмирлар ҳаммадан кўп саросимага тушиши табиий. Ўзини яккаланиб,​​ ҳафсаласи пир бўлган каби ҳис этганда уларга руҳий мадад керак бўлади.

Ўз-ўзини парвариш қилиш ва руҳий ҳолатни қандай чиниқтириш мумкинлиги ҳақида, келинг, тажрибали психолог, “New York Times” газетасининг ойлик шарҳловчиси доктор Лиза Даморнинг ўсмирлар учун тавсияларига қулоқ тутамиз.

1. Хавотирингиз нормал ва соғлом функция эканлигини унутманг

Мактабнинг ёпилиши ва янгиликлардаги хавотирли сарлавҳалар сизни ташвишга солаётган бўлса, сиз ёлғиз эмассиз. Аслида сиз буни шундай ҳис қилишингиз табиий. Психологлар ташвишланиш нормал ва соғлом функция эканлигини, ўзимизни ҳимоя қилиш чораларини кўришга ёрдам беришини исботлаган. Шу маънода, сизнинг хавотирингиз ҳал қилиш керак бўлган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради – бошқа одамлар билан ёки катта гуруҳларда вақт ўтказмаслик, қўлингизни ювмаслик ва юзингизга тегмаслик. Бу ҳис-туйғулар нафақат сизни, балки бошқаларни ҳам хавфсизлигига ёрдам беради.

COVID-19 атрофидаги безовталикни тўлиқ тушуниш мумкин бўлса-да, сиз янада тўлиқ маълумот олиш ёки турли каналлар орқали олинган маълумотларни текшириш учун ишончли манбалардан (масалан, UNICEF ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтларидан) фойдаланаётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Агар сиз касаллик симптомларини ўзингизда сезсангиз, бу ҳақда ота-онангиз билан гаплашиш жуда муҳимдир. Шуни ёдда тутинг, COVID-19 инфекцияси туфайли касаллик, айниқса, болалар ва ёши катталар учун енгилдир. Яна унутмангки, коронавирус аломатларини даволаш мумкин.

2. Бўш қолманг, чалғитадиган машғулотлар яратинг

Мана шундай сурункали қийин аҳволда бўлганимизда, муаммони икки тоифага бўлиб ўрганиш жуда фойдали: мен нимадир қила оламан ва мен ҳеч нарса қила олмайман деган тасаввур. Ҳозирда иккинчи тоифа одамлари жуда кўп. Бу ҳам табиий, аммо касалликка қарши курашишга ёрдам берадиган нарса – ўзимиз учун чалғитадиган нарсалар яратишдир, яъни биринчи тоифага амал қилиш. Севимли филмингизни томоша қилинг, уй вазифаларингизни бажаринг ва китоб ўқишни одат қилинг. Булар кун сайин ўзингизда эркинлик ҳис қилишингиз ва мувозанат топишингизга ёрдам беради.

3. Дўстлар билан мулоқот қилишнинг янги йўлларини топинг

Ижтимоий медиа дўстлар билан яқин мулоқотнинг ажойиб усулидир. Ижодкор бўлинг. Масалан, #safehands каби Тик-Ток танловига қўшилинг. Мен ўсмирларнинг ижодини ҳамиша қадрламайман. Аммо ижтимоий медиага бемалол кириш имконияти ҳар доим ҳам яхши фикр эмас. Бу баъзан хавотирингизни кучайтириши мумкин. Ота-онангиз билан кундалик жадвал тузишни маслаҳат берамиз.

4. Ўзингизга эътибор қаратинг

Қандай қилиб янги нарсалар яратишни, янги китоб мутолаасини бошлашни ёки мусиқа асбобини машқ қилишга вақт ажратишни ўрганишни хоҳлайсизми? Ҳозир айни вақтидир. Ўзингизга эътибор қаратиш ва вақтингиздан унумли фойдаланиш йўлларини излаш бу сизнинг руҳий саломатлигингиз учун жуда фойдали. “Мен ўқишни истаган китоблар” ва “мен бажаришни истаган нарсалар” рўйхатингизни тузинг.

5. Туйғуларингизни жиловланг

Дўстларингиз билан ўтадиган тадбирларингиз, севимли машғулотларингиз ёки спорт ўйинларингиз кабилардан махрум бўлиш сизни умидсизликка тушириши мумкин. Бу “катта йўқотишлар” чиндан ҳам ўсмирларни қаттиқ хафа қилади. Ушбу умидсизликка қарши курашнинг энг яхши усулини биласизми? Туйғуларингизни жиловланг. Оғриқли туйғулар ҳақида гап кетганда, бу ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли – уларни ҳис қилишдир. Хафа қилган нарсалардан хафа бўлинг, агар бу туйғуларни ҳис қилсангиз ўзингизни тезроқ ўнглай оласиз. Сизнинг ҳис-туйғуларингизни қайта ишлаш ҳар ким учун бошқача кўринади. Айрим болалар санъат билан шуғулланади, баъзилари эса дўстлари билан суҳбатлашишни ва сирларини, қайғуларини бўлишишни, улар биргаликда бўлолмайдиган вақтни ўзаро боғлашни истайдилар. Энг муҳими, ўзингизга мос келадиган нарсани қилинг.

6. Ўзингизга ва атрофингиздагиларга меҳрибон бўлинг

Баъзи ўсмирлар коронавирус туфайли ҳақорат ва урушларга дуч келаётганини эшитамиз гоҳида. Болалар ва ўсмирлар турли миш-мишларга дуч келмаслиги керак, аксинча, уларни бир-бирига ёрдам беришига ёки катталарга мурожаат қилишига ундашимиз керак.

Агар сиз дўстингизнинг калтакланишига гувоҳ бўлсангиз, ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ҳеч нарса қилмаслик одамни ҳамма уларга қарши эканлигини ёки ҳеч ким унга аҳамият бермаётганини англатиши мумкин. Сизнинг сўзларингиз кўп нарсани ўзгартиши мумкин. Ўзингизга ва атрофингиздагиларга меҳрибон бўлинг. Ёдда тутинг, ҳозир биз бошқаларга улашадиган ва гапирадиган нарсалар ҳақида ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ўйлашимиз керак.

UNICEF расмий сайти асосида

Юлдуз ЎРМОНОВА тайёрлади

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер