Ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
29 август куни мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Қувонарлиси, чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жанглари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Йигитларимиз мусобақада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-81 кг: Сардорбек Турсунов
Кумуш:
-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-54 кг: Мироншох Норқосимов
-57 кг: Далержон Бозоров
-75 кг: Мизроб Некбоев
Бронза:
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев
Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди. Яна битта олтин медални эса Эрон вакили қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг