Осиё тараққиёт банки кўмагида Китоб туманида 200 гектар ерда анорзор ва узумзорлар яратилади

13:27 16 Ноябрь 2022 Жамият
217 0

Фото: Халқ сўзи

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг тоғли ҳудудларида анор ва узум етиштиришни кўпайтириш ҳамда шу орқали чекка ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида «Боғдорчиликни интенсивлаштириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тажриба» лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки вакиллари ушбу туманга ташриф буюрди.

Меҳмонларни Китоб тумани ҳокими Ўктам Пардаев кутиб олар экан, қулайлиги ҳақида сўзлаб берди. Банк вакиллари ушбу омилларни, қолаверса, маҳаллий аҳолининг боғдорчилик соҳасидаги кўп йиллик тажрибасини инобатга олиб, 100 гектар қир-адирда замонавий анорзор ва 100 гектар узумзор барпо қилиш юзасидан келишувга эришдилар. Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳа 2023-2027 йилларга мўлжалланган бўлиб, дастлабки босқичда туманнинг Варганза ҳудудида 100 гектар анорзор ҳамда Тупчоқ кенгликларида 100 гектар узумзор барпо қилиниши мўлжалланмоқда.

Энг муҳими, Осий тараққиёт банки сармояси эвазига барпо қилинаётган 200 гектарлик янги боғларнинг яратилиши китоблик соҳибкорлар даромадини ошириш билан бирга меҳнат билан банд бўлмаган маҳаллий аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратади.

 

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?