Осиё чемпионатининг бугунги куни велоспортчиларимизнинг бенефисига айланди

15:06 10 Июнь 2023 Спорт
897 0

Таиландда ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. 23 ёшгача бўлган спортчилар ва аёллар ўртасида индивидуал вақт пойгаси йўналишида ҳамюртларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ҳар икки ёш тоифасида ҳам спортчилар 30 км масофада беллашишди. Терма жамоамиз етакчиси Олга Забелинская аёллар баҳсда рақибаларидан бир бош устунлигини намойиш қилиб, энг яқин таъқибчиси кореялик атлетни 2 дақиқадан ортиқ вақт билан ортда қолдирди.

Шунингдек, 23 ёшгача бўлган спортчилар пойгасида Янина Кускова олтин, Евгения Голотина бронза медалларига сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер