Осиё чемпионати: гиламга чиқадиган полвонлар номи маълум бўлди

20:45 09 Апрель 2023 Спорт
916 0

Қозоғистонда бошланган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида медаллар учун гиламга чиқадиган полвонлар номи маълум бўлди. 

Юнон-рум кураши бўйича ўтаётган баҳсларда Шермуҳаммад Шарибжонов (-63 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Шунингдек, яна 3 нафар ҳамюртимиз бронза медали учун баҳс олиб боради. Жуфтликлар:

Финал

-63 кг:

Шермуҳаммад Шарибжонов (Ўзбекистон) - Иман Ҳоссейн Муҳаммади (Эрон)

Бронза медали учун:

-55 кг:

Ихтиёр Ботиров (Ўзбекистон) - Тайга Ониши (Япония)

-87 кг:

Жалгасбай Бердимуратов (Ўзбекистон) - Атабек Азисбеков (Қирғизистон)

-130 кг:

Темурбек Насимов (Ўзбекистон) - Роман Ким (Қирғизистон).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер