Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти 1,6 млрд сўмлик лаборатория ва техникалар билан таъминланди

16:06 29 Июль 2022 Жамият
601 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда АОКАда институт директори маслаҳатчиси Боқожон Муродов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,6 млрд сўмга лаборатория ва техника жиҳозлари билан таъминланди.

Институт Италиянинг “SigmaItaly” компанияси билан феромон тутқичларни ишлаб чиқариш бўйича, Испаниянинг KIMITECH компанияси билан эса микробиологик воситаларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланди.

Институт олимлари томонидан ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш соҳасини автоматлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида олтинкўз энтомофагини кўпайтириш инкубатори ва трихограммани тарқатиш ускунаси яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер